Туркияда қўлга олинган исроиллик футболчи озод этилди
Спорт
−
15 Январь
4533Аввалроқ, Туркияда “Анталияспор” футбол клубининг исроиллик ярим ҳимоячиси Сагив Ехезкел оммавий адоват ва нафрат уйғотишда айбланиб, ҳибсга олинганди.
Бугун, 15 январь куни Анталия прокуратураси Ехезкелни ҳибсдан озод қилди. Бу ҳақда “TRT Haber” маълум қилди.
Қайд этилишича, футболчини олиб кетиш учун Исроилдан махсус самолёт юборилган.
14 январь куни “Анталияспор” - “Трабзонспор” учрашувида гол урганидан сўнг Ехезкел қўлидаги бандажда ёзилган “100 кун. 7.10” ёзувига ишора қилганди.
Бу ёзув 2023 йил 7 октябрда бошланган Фаластин-Исроил можаросининг 100-кунини англатади. Шундан сўнг, клуб директорлар кенгаши футболчини жамоа рўйхатидан чиқариб юборди. “Анталияспор” бу қарорини Ехезкел Туркиянинг миллий қадриятларига қарши ҳаракат қилгани билан изоҳлади.
Ехезкел ҳибсга олинганидан кейин унинг ҳаракатлари провокация эмаслигини айтди.
LiveБарчаси