Туркияда исроиллик футболчи қўлга олинди
Спорт
−
15 Январь
12594Туркиянинг “Анталияспор” футбол клубининг исроиллик ярим ҳимоячиси Сагив Ехезкел “оммавий адоват ва нафрат уйғотиш”да айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Туркия адлия вазири Йилмаз Тунч маълум қилди.
Унга кўра, 28 ёшли футболчи “Исроил томонидан Ғазо секторида амалга оширилган қирғинни қўллаб-қувватлашдаги масъулиятсиз ҳаракатлари туфайли” қўлга олинган.
14 январь куни Сагив Ехезкел “Анталияспор” - “Трабзонспор” учрашувида гол урди, шундан сўнг қўлидаги “100 кун. 7.10” ёзуви бор бандажни кўрсатди.
Бу орқали Ехезкел урушга қарши бўлгани учун ишора қилганини айтди.
Ўйиндан сўнг “Анталияспор” клуби раҳбарияти Ехезкелни жамоадан четлатганини маълум қилди ва у билан шартномасини бекор қилди.
Қайд этилишича, клуб спортчини Туркиянинг “миллий қадриятларига қарши гапирганликда” айблаган.
Ҳолатга Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Туркиянинг ҳаракатларини очиқчасига қоралаб, ҳолатга муносабат билдирди.
“Бу Туркия – 2024. Уят, Туркия ҳукумати”, дейди Беннет.
Ҳозирда Исроил ҳукумати Ехезкелнинг озод этиш чораларини кўраётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь