Исроил Сурияга ракета учирди
Олам
−
29 Апрель 2023
5480Исроил армияси Суриянинг Хомс вилоятидаги бир қатор нишонларга ракета ҳужуми уюштирди, оқибатда уч нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар қилди.
Айтилишича, ракета ҳужуми бугун, 29 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 00:50 атрофида амалга оширилган. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталарнинг бир қисмини уриб туширишга муваффақ бўлган.
Исроил расмийлари эса анъанага содиқ қолган ҳолда бу борада баёнот беришдан ўзини тийган.
Маълумот учун, Суриянинг Хомс вилоятида Башар Асад армияси билан бир қаторда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ҳамда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи отрядлари қўмондонлиги остида ёлланма аскарлар жойлаштирилган. 2011 йилдан кейин Исроил вақти-вақти билан Суриядаги Эронпараст кучлар объектларига зарбалар бериб туради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Исроил самолётлари Суриянинг Алеппо (Халаб) халқаро аэропортига ракета ҳужуми уюштирган, бу Исроил кучларининг олти ой ичида ҳаво транспорти объектига учинчи ҳужуми бўлганди. 30 мартга ўтар кечаси Исроил кучлари Дамашқ яқинидаги нишонларга ҳаво ҳужуми уюштирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь