Исроил Сурия аэропортига зарба берди
Олам
−
23 Март 2023
6887Исроил самолётлари Суриянинг Алеппо (Халаб) халқаро аэропортига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди.
Қайд этилишича, Сурия Мудофаа вазирлиги ҳужум Ўрта Ер денгизидан амалга оширилганини маълум қилган бўлсада, қурбонлар ва кўрилган зарар ҳақида ҳеч нарсани очиқламаган.
“Исроил маҳаллий вақт билан соат 03:55 да Ўрта Ер денгизи томонидан бир неча ракета зарбалари бериб, Алеппо халқаро аэропорти ҳудудига ҳужум қилди”, дейилган вазирлик хабарда.
Шунингдек, Исроил томони ҳам ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермаган. Сурия Транспорт вазирлиги етказилган зарар туфайли Алеппо халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатганини маълум қилган. Барча рейслар Алепподан Дамашқ ва Латакия аэропортларига йўналтирилган. Ҳужум оқибатида учиш-қўниш йўлаги ва навигация ускуналари зарар кўрган.
Таъкидлаш жоизки, мазкур аэропортга ўтган олти ой ичида Исроил тарафдан 3 маротаба ҳужум уюштирилган. Алеппо халқаро аэропортининг муҳим жиҳати шундаки, у зилзила оқибатида зарар кўрган Сурияга келадиган халқаро ёрдам учун кўприк вазифасини ўтаган эди. Олдинги ҳужумлар натижасида гуманитар ёрдам йўлаги ҳам Алепподан Дамашқ ва Латакияга кўчган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь