Исроил яна Сурияга ҳаво ҳужуми уюштирди

Олам

image

Бугун, 30 мартга ўтар кечаси Исроил кучлари Дамашқ яқинидаги нишонларга ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда "Aljazeera" хабар берди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан тахминан 1:20 да пойтахтда кучли портлашлар овози эшитилган. Сурия Мудофаа вазирлиги Исроил Голан тепалигидан Дамашқ яқинига қаратилган бир қанча ракеталарни учиргани, оқибатда 2 аскар яралангани ва моддий зарар кўрилганини маълум қилган.

Шунингдек, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталарнинг бир қисмини уриб туширгани қайд этилган. Бироқ вазирлик нишонлар ҳақида маълумотни очиқламаган. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил сўнгги йилларда Суриянинг ҳукумат назорати остидаги ҳудудлари ичидаги нишонларга юзлаб ҳаво ҳужумларини амалга ошириб келмоқда. Хусусан, шу ойда Алеппо халқаро аэропортига иккита ракета зарбаси берилган, бу Исроил кучларининг олти ой ичида ҳаво транспорти объектига учинчи ҳужуми бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия ракета Исроил ҳаво ҳужуми Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг