Исроил Сурияга ракета ҳужуми уюштирди

Олам

image

Исроил армияси Суриянинг Кунейтра вилоятидаги Карс ан-Нафаль туманидаги ҳарбий объектга ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

“Исроил Карс ан-Нафалдаги ҳарбий объектга учта ракета билан ҳужум қилиб, тажовузкорлигини кўрсатди”, деган агентлик манбаси.

Унга кўра, Исроил Сурия армияси 90-бригадасининг Кунейтра вилоятининг шарқий қисмидаги қароргоҳига ҳам ҳужум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунинг оқибатида моддий зарар етказилган. Ҳарбийлар орасида ярадорлар ёки ўлганлар йўқ.

Исроилнинг “The Jerusalim Post” нашрининг ёзишича, ҳужум Ҳизбуллоҳ ва Эронга тегишли постларга уюштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил

Баҳолаганлар

568

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг