Исроил Рафаҳдаги операцияни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Олам

image

Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси 9 май оқшомида Исроил мудофаа кучларининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги амалиётини кенгайтириш учун овоз берди. Бу ҳақда кеча, 10 май куни маҳаллий нашрлар хабар берди.

Исмини ошкор этмаган исроиллик мулозим “The Times of Israel” газетасига ҳукумат ЦАХАЛнинг Рафаҳдаги операциясини давом эттиришни маъқуллаганини тасдиқлади, бироқ тафсилотларни келтирмади.

“Axios” интернет-нашрининг икки суҳбатдоши эса гап АҚШнинг салбий муносабатини келтириб чиқармаслик учун армия ҳаракатларининг чекланган кенгайиши ҳақида кетаётганини даъво қилмоқда. Шу билан бирга, нашрнинг учинчи манбаси Оқ уй бу қадамни жуда узоққа чўзилган, деб талқин қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

“Axios” маълумотларига кўра, Исроил ҳукумати ҲАМАС билан гаровдагиларни озод қилиш бўйича янги таклиф тайёрлаш учун ҳам овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Исроил Рафаҳга кенг кўламли ҳужум уюштирса, ҳарбий ёрдамни қисқартириш билан таҳдид қилган эди. Бироқ бунга жавобан Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти юзасидан халқаро танқидлар остида, исроилликлар керак бўлса якка ўзи жанг қилишга тайёрлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил ҲАМАС Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг