Исроил парламенти норозиликларга сабаб бўлган қонун лойиҳасини маъқуллади 

Олам

image

Бугун, 24 июль куни Исроил парламенти (Кнессет) аъзолари кўпчилик овоз билан мухолифатнинг оммавий норозилигига сабаб бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади. Мажлис парламент телеканали орқали намойиш этилди.

Ҳукмрон коалиция вакили бўлган 120 ўринли парламентнинг 64 нафар депутати ҳужжатни қўллаб-қувватлаган бўлса, 56 нафар мухолифатчи депутат ҳал қилувчи овоз беришдан воз кечиб, мажлислар залини тарк этган.

Шундан сўнг, Исроил ҳукумати томонидан режалаштирилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бир қисми бўлган овоз бериш учун асослилик деб аталувчи тамойилни бекор қилувчи қонун лойиҳаси тақдим этилган. Бу суд қонунчилигидаги ўзгаришларнинг асосий ва энг баҳсли режаларидан биридир. Ушбу қонунга кўра, Исроил Олий судининг ваколатлари чекланади. Шу пайтгача Олий суд ҳуқуқий жиҳатдан асоссиз деб топиладиган ҳар қандай ҳукумат қарорини блоклаш ҳуқуқига эга эди. Ислоҳот суд ҳокимиятининг бу ваколатларини чеклайди.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси Кнессет деворлари яқинида иккинчи кундан бери ислоҳот мухолифлари митинг ўтказаётган оммавий норозилик намойишлари фонида бўлиб ўтган. Эрталаб полиция намойишчиларни сув зарбалари билан тарқатишга уринган ва камида 19 кишини ҳибсга олган, аммо намойишчилар тарқалишдан бош тортган. Ўзгартиришлар чоғида парламент мажлислари залида муҳокамалар баланд овозда ўтган. Мухолифатчи депутатлар коалиция вакилларини танқид қилишдан тортинмаган. Йиғилиш якунида мухолифат ҳал қилувчи овоз беришда иштирок этишдан бош тортган ҳолда тўлиқ таркибда мажлислар залини тарк этган. Натижада ҳужжат кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Исроил парламенти суд-ҳуқуқ ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаганди. Шундан сўнг бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари авж олган. Март ойида Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху давом этаётган норозилик намойишлари ва эълон қилинган “Миллий фалаж ҳафтаси” иш ташлаши фонида қонун лойиҳасининг иккинчи ва учинчи ўқишини кечиктиришга рози бўлган ва мухолифат билан музокарага киришган. Бироқ сўнгги бир неча ой давомида бу музокаралар муросага олиб келмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил норозилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made