Исроил Кроуфорд билан жангда ғалаба қозонганди – Тўлқин Қиличев
Спорт
−
07 Август
8348Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Исроил Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Тўғриси, бу жангдан қўрқиб тургандим. Баъзида Исроил 12 раундни ўтказиб олса бўлди, деган фикрлар ҳам ўтди, бироқ шогирдим бу жангда юта олишини ҳам исботлаб қўйди. Менга биринчи навбатда Исроилнинг соғлиги муҳим. Кимга қарши жанг қилаётганимизни билиб тургандик ва шогирдим ўйлаганимдан кўра анча яхши жанг қилди. Жангдаги ўта нозик жиҳатларга эътибор берадиган бўлсак, Исроил ғалаба қозонди, бироқ жанг Америкада катта обрўга эга Теренс Кроуфорднинг уйида бўлди. Ҳакамларнинг унга ён босиши табиий ҳолат эди. Бу жангдан кейин Исроил керак бўлса Баҳодир Жалоловдан ҳам кўра Ўзбекистонни дунёга кўпроқ танита олган боксчига айланди”, дейди Қиличев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадримов Кроуфордга қарши жангдан қанча фойда кўргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15