Исроил Ғазога ҳужумни кучайтирди

Олам

image

Исроилнинг қуруқликдаги қўшинлари Ғазо секторининг шимоли ва жанубида “Гидеон аравалари” номли янги ҳарбий кампания доирасида кенг кўламли қуруқликдаги операцияларни бошлади. Бу ҳақда  Исроил армияси (ЦАХАЛ) хабар берди. 

Исроил армиясига кўра, улар аллақачон ўнлаб ҲАМАС аъзоларини йўқ қилган, ер усти ва ер остидаги ҲАМАС инфратузилмасини демонтаж қилган ва айни пайтда Ғазо секторида асосий позицияларга жойлаштирилмоқда.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта давомида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан “қуруқликдаги операцияни қўллаб-қувватлаш мақсадида” Ғазо бўйлаб 670 дан ортиқ ҲАМАС объектига зарбалар берилган.

Ушбу зарбалар оқибатида йўқ қилинган нишонлар орасида қурол-яроғ омборлари, ерости иншоотлари, танкга қарши ракета мосламалари ҳамда аскарлар бўлган.

“Исроил армияси Ғазо секторидаги ҳаракатини давом эттиради. Бу Исроил фуқароларини ҳимоя қилиш учун зарур”, дейилади уларнинг баёнотида.

Айни вақтда ҲАМАС назорати остидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, ўтган ҳафта давомида Исроил ҳужумлари оқибатида 464 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, сўнгги ҳужумлар оқибатида эса камида яна 130 киши қурбон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оммавий ахборот воситалари Ғазо секторининг жанубий қисмидаги Хон-Юнус шаҳрида жойлашган туннелдан ҲАМАС ҳаракати етакчиларидан бири Муҳаммад Синварнинг жасади топилганини хабар қилганди. У Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг авиазарбаси оқибатида бир неча кун олдин ҳалок бўлган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҳарбий операция Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг