Исроил фаластинлик маҳбусларни озод қилишни кечиктирди
Олам
−
30 Январь
2994Бугун, 30 январь куни Исроил ҳукумати гаровга олинган фаластинлик маҳбусларни озод қилишни қисқа муддатга кечиктирди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Мудофаа вазири Исроил Кац томонидан махсус қарор қабул қилинган.
Дастлаб, қарорда исроиллик гаровга олинганлар хавфсиз чиқиб кетиши кафолатланмагунча, фаластинлик маҳбуслар озод қилинмаслиги белгиланганди.
“Айирбошлашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор гаровдагиларимизнинг кейинги босқичларда хавфсиз чиқиб кетиши кафолатланмагунча ўз кучида қолади”, дейилади ушбу қарорда.
"Ynet" нашрига кўра, ушбу қарор қабул қилингандан сўнг, Қуддус яқинида жойлашган Офер қамоқхонасидан маҳбусларни олиб кетаётган автобуслар тўхтаб қолган. Улар бир муддат ўша ерда туришган ва кейин ортга қайтиб кетган.
Аммо бироз вақт ўтгач, ҲАМАС ҳаракати гаровга олинган уч нафар исроиллик ва беш нафар Таиланд фуқаросини Ғазодаги Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширди. Шундан сўнг, Исроилнинг бир қатор ОАВлари Исроил қамоқхоналаридан озод этилиши керак бўлган фаластинлик маҳбуслар бугун, 30 январь куни соат 18:00 да озод қилиниши ҳақида маълум қилди.
Маълумот учун, Исроил, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, АҚШ ва Қатар вакиллари 16 январь куни кечқурун Доҳада Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолаганди. 19 январь куни кечқурун ҲАМАС биринчи асирлар гуруҳини озод қилди. Улар уч нафар шахсдан иборат бўлган. Исроил эса 90 фаластинлик маҳбусни озод қилган. 25 январь куни сулҳ келишувининг биринчи босқичи доирасида асир алмашишнинг иккинчи раундида Ғазо секторида сақланаётган тўрт нафар исроиллик аёл эвазига Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 200 нафар фаластинлик озод қилинди.
LiveБарчаси