Исроил элчисига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқаро қамалди
3-саҳифа
−
25 Июль
14809Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқаро қамалди. Бу ҳақдаги тегишли маълумот Олий суд порталида келтирилган.
Қайд этилишича, Telegram-каналларидан бирида 36 ёшли фуқаро Р.А. Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлагани ҳақида эълон қилинган пост изоҳига элчига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган. Фуқаро Р.А. мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ биносига таклиф қилинганида у ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат жойи ҳисобланадиган ИИО ФМБ биносига кириш кўчасида бақир-чақир қилиб, ҳар хил уятсиз сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузган.
“Суд ҳуқуқбузар Р.А.нинг мазкур ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги, унинг ўз қилмишига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, ИИО ходимининг билдиргиси, гувоҳларнинг тушунтириш хати, иш материалларидаги далолатнома, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланган, деб ҳисоблаган”, дейилади хабарда.
Суд қарори билан ҳуқуқбузар Р.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен-Ҳиллель ўз миссиясини якунлаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси