Исроил элчихонаси ёнида ўзини ёқиб юборган аскарни хотирлаш учун юзлаб одамлар Таймс майдонида йиғилди

Олам

image

Исроилга қарши норозилик билдириш учун ўзини ёқиб юборган америкалик аскар Аарон Бушнеллни хотирлаш мақсадида Нью-Йоркдаги дунёга машҳур Таймс майдонида юзлаб одамлар намойиш ўтказди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.

Ёмғирга қарамай, фуқаролар баннерлар ва Фаластин байроқлари билан Таймс майдонига борган, Бушнелл ва Ғазода ҳалок бўлганлар учун гуллар қолдирган ва шам ёққан.

Намойишчилар Ғазо секторида 2023 йилнинг 7 октябридан бери ҳалок бўлган инсонларнинг исми шарифи ёзилган катта баннерни ҳам олиб келган.

Митингда Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига қарши яхудий миллатига мансуб кишилар ҳам қатнашган.

Бундан ташқари, Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ҳам ўнлаб одамлар Аарон Бушнеллнинг хотираси учун йиғилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг фаол ҳарбий хизматчиси 25 ёшли Аарон Бушнелл Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида Ғазо секторидаги геноцидга қарши норозилик билдириш мақсадида ўзини ёқиб юборганди. Воқеа жойига тез ёрдам хизмати етиб борган. Улар жабрланувчини шифохонага олиб кетган, аммо у ўша ерда вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк Исроил Таймс майдони Аарон Бушнелл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг