Исроил агрессияси қурбонлари сони 33 мингга яқинлашди

Олам

image

Исроилнинг Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан буён давом этаётган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 32 минг 845 нафарга етди, 75 минг 392 нафар шахс яраланди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.

Вазирликка кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 63 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 94 нафари жароҳатланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) матбуот котиби Жеймс Элдер блокададаги Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар болаларга қарши уруш эканини айтиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг