Исроил 42 фаластинликни озод қилишга тайёрланмоқда

Олам

image

Исроил қамоқхоналари бошқармаси ҲАМАС билан келишув доирасида бугун, 25 ноябрь озод этиладиган 42 нафар фаластинлик маҳбуслар рўйхатини олди ва уларни озод қилишга ҳозирлик кўришни бошлаб юборди. Бу ҳақда “Kan” радиостанцияси хабар бермоқда.

“France-Presse” агентлиги эса бугун, 25 ноябрь куни ҲАМАС гаровга олинган 14 нафар исроилликни озод қилишини ёзган.

Айтилишича, озод этилиши режалаштирилган фаластинлик маҳбуслар маҳаллий вақт билан соат 13:30 да босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги “Офер” қамоқхонасига олиб кетилади.

Озод қилинадиган исроиллик маҳбуслар Исроил ҳудудига етиб боргач, фаластинлик маҳбуслар “Офер” қамоқхонасидан Халқаро Қизил Хоч қўмитасига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрга ўтар кечаси бир неча соатлик муҳокамалардан сўнг, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 4 кунлик сулҳга келишилганди. Унга кўра, 50 нафар гаровдаги шахс эвазига Исроил қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик озодликка чиқарилиши, 4 кун давомида ҳар икки томон ҳам ўт очишни тўхтатиши белгиланганди. Кеча, 24 ноябрь куни келишув кучга киргани хабар қилинди. Сулҳ доирасида ҲАМАС 13 нафар исроилликни, жумладан тўрт болани озод қилди. Бунинг эвазига Исроил 39 нафар фаластинликни (24 аёл ва 15 ўсмир) қамоқдан озод қилди. Бундан ташқари, ҲАМАС келишув шартларига киритилмаган бўлсада 12 нафар Таиланд фуқаросини қўйиб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил сулҳ ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг