Исроил 39 фаластинликни озод қилди
Олам
−
25 Ноябрь 2023
3559Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида қамоқхоналарда сақланаётган 39 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда “Yediot Ahronot” газетаси хабар берди.
“Фаластинликларнинг озод этилиши ҲАМАС томонидан гаровга олинганлардан 13 киши Исроил ҳудудига қайтганидан сўнг амалга оширилди”, дейилади хабарда.
“The Times of Israel”нинг ёзишича, Исроил қамоқхоналар бошқармасига 39 нафар фаластинлик аёл ва боланинг исм-шарифлари рўйхати келиб тушган. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси эса бир кун аввал ўз ёрдами билан 33 маҳбуснинг озод этилганини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрга ўтар кечаси бир неча соатлик муҳокамалардан сўнг, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 4 кунлик сулҳга келишилганди. Унга кўра, 50 нафар гаровдаги шахс эвазига Исроил қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик озодликка чиқарилиши, 4 кун давомида ҳар икки томон ҳам ўт очишни тўхтатиши белгиланганди. Кеча, 24 ноябрь куни келишув кучга киргани хабар қилинди. Кейинчалик, мазкур келишув доирасида ҲАМАС томонидан гаровга олинган 13 нафар исроиллик ва 12 нафар таиландлик қўйиб юборилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь