Исроил “Ҳизбуллоҳ”га қарши фосфорли бомбалардан фойдаланди

Олам

image

Исроил армияси Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” (террористик ташкилоти)нинг ҳарбий нуқталарига ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил армиясининг расмий вакилига таяниб, “Yedioth Ahronoth” газетаси хабар берди.

"Биз Ливандаги "Ҳизбуллоҳ"нинг ҳарбий нишонларига ҳужум қилдик", деган ҳарбий хизматчи.

Матбуот котиби ҳужум ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Унинг сўзларига кўра, операция тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади.

Ливаннинг NNA расмий ахборот агентлигининг хабар беришича, тун бўйи Исроил қўшинлари Ливан жанубидаги Эд-Дуҳайра шаҳрига, асосан, артиллериядан зарба берган. Исроил ҳаво кучларининг шаҳардаги баъзи уйларга уюштирган ҳужуми оқибатида жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.

"Ҳужумлардаги янгилик Эд-Дуҳайра шаҳрида тинч аҳолига қарши фосфорли бомбалардан фойдаланишдир", дейилади агентлик хабарда

Исроил армиясининг баёнотига кўра, Исроил ҳарбийлари "мамлакатга киришга уринган тўрт нафар қуролли жангари"ни ўлдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 октябрь куни ҳам Исроил ҳарбий вертолётлари Ливан ҳудудига ҳужум уюштирган. 13 октябрь куни Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Байрутда “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Шайх Ҳасан Насруллоҳ билан учрашиб, Фаластин-Исроил можаро зонасидаги вазиятни муҳокама қилган. Айнан шу куни Насруллоҳнинг ўринбосари Найим Қосим “Ҳизбуллоҳ” жангчилари ҲАМАСга қўшилиб, Исроилга қарши жангга кириши мумкинлигини айтди. Эртаси куни Исроил мудофаа кучлари Ливаннинг жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” позицияларига яна зарба берди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch Исроил Ливан ва Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлар чоғида оқ фосфор ишлатганини маълум қилди. Зиддиятли тўқнашувлар фонида Ливан жанубидаги Эн-Накура шаҳридаги БМТ тинчликпарвар миссияси қароргоҳига ракета келиб тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made