Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” позицияларига ҳужум қилди
Олам
−
14 Октябрь 2023
7281Исроил мудофаа кучлари Ливаннинг жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” (террористик ташкилот) позицияларига зарба берди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
"Бир қанча вақт олдин мудофаа кучлари Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ”га номаълум ҳарбий қурилмалар кириб келишига жавобан ҳужум қилди. Улар ўз вақтида аниқланди ва мудофаа кучлари томонидан учувчисиз учиш аппарати ўққа тутилди", дейилади баёнотда.
Исроил армияси аввалроқ Ҳайфадан 15 км шарқда жойлашган Шфарам шаҳри яқинида ҳам номаълум объект тутилганини эълон қилган.
Бундан бир оз олдин мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри бўлган Ҳайфа осмонида ҳам иккита номаълум учувчисиз учоқ уриб туширилгани маълум қилинган.
Мудофаа кучларига кўра, ушбу жараёнда ҳаво ҳужуми сиреналари протоколга мувофиқ ёқилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 октябрь куни Исроил ҳарбий вертолётлари Ливан ҳудудига ҳужум қилишни бошлаганди. Кеча, 13 октябрь куни эса “Ҳизбуллоҳ” (террористик ташкилот) раҳбарининг ўринбосари Найим Қосим Ливан пойтахти Байрутда “Ҳизбуллоҳ” жангчилари ҲАМАСга қўшилиб, Исроилга қарши жангга кириши мумкинлигини айтганди.