Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” позицияларига ҳужум қилди
World
−
14 October 2023 8584 1 minute
Исроил мудофаа кучлари Ливаннинг жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” (террористик ташкилот) позицияларига зарба берди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
"Бир қанча вақт олдин мудофаа кучлари Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ”га номаълум ҳарбий қурилмалар кириб келишига жавобан ҳужум қилди. Улар ўз вақтида аниқланди ва мудофаа кучлари томонидан учувчисиз учиш аппарати ўққа тутилди", дейилади баёнотда.
Исроил армияси аввалроқ Ҳайфадан 15 км шарқда жойлашган Шфарам шаҳри яқинида ҳам номаълум объект тутилганини эълон қилган.
Бундан бир оз олдин мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри бўлган Ҳайфа осмонида ҳам иккита номаълум учувчисиз учоқ уриб туширилгани маълум қилинган.
Мудофаа кучларига кўра, ушбу жараёнда ҳаво ҳужуми сиреналари протоколга мувофиқ ёқилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 октябрь куни Исроил ҳарбий вертолётлари Ливан ҳудудига ҳужум қилишни бошлаганди. Кеча, 13 октябрь куни эса “Ҳизбуллоҳ” (террористик ташкилот) раҳбарининг ўринбосари Найим Қосим Ливан пойтахти Байрутда “Ҳизбуллоҳ” жангчилари ҲАМАСга қўшилиб, Исроилга қарши жангга кириши мумкинлигини айтганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September