Исраэль Адесанья яна мағлуб бўлди
Спорт
−
18 Август
6781Австралиянинг Перт шаҳрида UFC 305 турнири якунига етди. Оқшомнинг марказий жангида Жанубий Африкалик чемпион Дрикус дю Плесси собиқ чемпион Исраэль Адесаньядан ўрта вазн тоифасидаги камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Беш раундлик чемпионлик жангининг 4-раундида дю Плесси Янги Зеландия жангчиси, ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпиони Исраэль Адесаньяни бўғиб қўйди.
Рефери томонидан жанг тўхтатилгунига қадар Дрикус ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонаётганди. Бен Картдлиж Исраэлга 29:28 ҳисобидаги ғалабани тақдим этаётган бўлса, Чарли Кич ва Дэвид Летаби худди шу ҳисоб билан устунликни Дрикусга тақдим этган.
Дю Плесси жорий йилнинг январь ойида Шон Стриклэндни мағлуб этиб, ўрта вазн тоифасида чемпионга айланган эди. Адесанья эса 2023 йил сентябрь ойида Стриклэндга имкониятни бой бериб, титулдан ажралган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFCʼдаги ўзбекистонлик жангчилар сони яна бир нафарга кўпайиши ҳақида хабар берилганди.