Ҳали ҳикоя тугамади – Адесанья яримоғир вазн тоифасида жанг қилмоқчи

Спорт

image

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Исраэль Адесанья яримоғир вазн тоифаси чемпионлик жангида яна октагонга кўтарилиш нияти борлигини маълум қилди.

“Блахович билан жангдаги мағлубиятим ҳақида нега қайғуришим керак? Мен яримоғир вазн тоифаси чемпионига қарши туриб бера олдим, қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Тўғри, натижа самарасиз якунланди. Лекин ўзимни йўқотиб қўймадим.

Мен қўшимча вазифани бажаришга ҳаракат қилгандим ва энди асосий вазифам – ўрта вазн тоифасидаги камарни ҳимоя қилишга қайтдим. Ҳали ҳикоя тугамади, яримоғир вазнлилар билан яна жанг қилмоқчиман”, дейди Адесанья.

Эслатиб ўтамиз, Адесанья жорий йилнинг 7 март куни ўтказилган UFC 269 турнирида фаолиятидадаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. У ҳакамларнинг якдил қарори билан яримоғир вазн тоифаси чемпиони польшалик Ян Блаховичга мағлуб бўлган. Сўнгги бор июнь ойида ўрта вазн тоифасига қайтиб, Марвин Ветторини иккинчи бор мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Исраэль Адесанья Ян Блахович Марвин Веттори

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг