Испаниянинг Тенерифе курорт оролидан 26 минг киши эвакуация қилинди
World
−
20 August 2023 4458 1 minute
Испаниянинг Тенерифе курорт оролида кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабабли 26 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда “DeutscheWelle” хабар берди.
Жорий йилнинг 15 август куни орол шимолида содир бўлган вайронкор ёнғинлар оғир об-ҳаво шароити оқибатида янада кенгроқ ҳудудга тарқалиб кетган. Шундан сўнг, ҳудуддан одамларни эвакуация қилиш бошланган.
“Кеча, 19 август куни эрталаб олти қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди. Катта эҳтимол билан, бу Тенерифедаги сўнгги 40 йилдаги энг даҳшатли ёнғинлардан бири”, дейди орол раҳбари Фернандо Клавихо.
Клавихонинг сўзларига кўра, эвакуация профилактика чораси бўлиб, ёнғин тарқалиши асосан маҳаллийлаштирилган.
Тенерифе ҳукумати ёнғинлар 5 минг гектарга яқин майдонни қамраб олгани ҳақида хабар берди. Уларни ўчириш қурғоқчилик таъсири, кучли тутун, юқори ҳаво ҳарорати, шунингдек кучли ва ўзгарувчан шамол йўналиши туфайли қийин бўлган.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August