Испанияда жазирамадан ўлганлар кескин кўпайди

Олам 9505
image

Испанияда кузатилаётган ҳаддан ташқари иссиқ олти кун ичида 360 кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда кеча, 16 июль куни “Europa Press” агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунувчи Карлос III соғлиқни сақлаш институти ҳисоб-китобларига кўра, 10 июлдан 15 июлгача, жумладан, қиролликда ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари юқорилиги туфайли 360 киши ҳалок бўлган.

Испания давлат метеорология агентлиги аксарият ҳудудларда об-ҳаво огоҳлантириш даражасини сариқ (хавф) ва тўқ сариқ (юқори хавф) га оширди. Баъзи вилоятларда сигнал даражаси энг юқори – қизил (ўта хавфли) даражасига кўтарилган. Ҳавонинг ҳарорати деярли 45 даражага етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 10–14 июль кунлари Испанияда иссиқдан 240 га яқин одам вафот этганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 422
Рейтинг: 3
t
×