Испанияда қарийб 240 киши жазирамадан вафот этди
Олам
−
16 Июль 2022
8962Испанияда кузатилаётган ҳаддан ташқари иссиқ беш кун ичида деярли 240 кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда шанба куни EFE агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунувчи Карлос III саломатлик институти ҳисоб-китобларига кўра, 10 июлдан 14 июлгача қиролликда ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари юқорилиги туфайли 237 киши вафот этган.
Испания давлат метеорология агентлиги аксарият ҳудудларда об-ҳавонинг хавфлилик даражасини сариқ (хавф) ва тўқ сариқ (юқори хавф) га оширди. Баъзи вилоятларда хатар сигнали энг юқори – қизил (ўта хавфли) даражага кўтарилди. Ҳавонинг ҳарорати деярли 45 даражага етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь