Испания терма жамоаси сардори “Милан”га кўчиб ўтди
Спорт
−
19 Июль
2647Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Италиянинг “Милан” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Маълум бўлишича, 31 ёшли форварднинг “Милан” билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар тузилган ва яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Альваро Мората “Милан” сафида 7-рақамда тўп тепади.
Фаолияти давомида Мората “Реал”, “Ювентус”, “Челси” ва “Атлетико” клубларида ўйнаб, жами 506 та ўйин ўтказиб, 172 та гол урган. У икки марта Европа Чемпионлар лигаси, бир марта UEFA Суперкубоги ва FIFA клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Альваро Ла Лига ва А Серияда икки марта чемпион бўлган.
Испания терма жамоасининг амалдаги сардори ўз терма жамоаси сафида 80 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урди ва яқиндагина Европа чемпионати, ундан олдин эса UEFA Миллатлар лигасида ғолиб чиқди.