Испания чемпион мураббийи билан янги шартнома имзоламоқчи
Спорт
−
22 июл 1018 1 дақиқа
Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Рафаэль Лусан миллий терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнтени 2030 йилги Жаҳон чемпионатига қадар ўз лавозимида сақлаб қолиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда у AS нашрига берган интервьюсида сўз очди.
Лусаннинг сўзларига кўра, томонлар яқин вақт ичида янги шартнома бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.
“Де ла Фуэнте узоқ йиллар давомида биз билан бирга бўлишига ишонаман. Унинг аввалги шартномасини узайтириш бўйича музокараларни шахсан ўзим олиб борганман. Ўшанда муҳим, зарур ва адолатли келишувга эришган эдик. Эндиги вазифамиз – ҳамкорлигимиз шартларини янада яхшилаш ва уни узоқ муддатга давом эттириш. Луис бу келишувга эришишимизда катта ҳисса қўшди ва мен бундан фахрланаман. 2030 йилда бизни тарихий воқеа кутмоқда ва биз Луиснинг ҳам унинг бир қисми бўлишини истаймиз”, дейди Лусан.
Луис де ла Фуэнтенинг амалдаги шартномаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган.
Унинг бошчилигида Испания терма жамоаси Европа чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиқди.
Live
Барчаси