Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

Испания ҳам Ўзбекистонга янги элчи юборди

Жамият

image

Кеча, 18 февраль куни Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Рикардо Мартинес Васкес Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Лукашенко Ўзбекистонга янги элчи юборди north_east

Лукашенко Ўзбекистонга янги элчи юборди

“Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Рикардо Мартинес Васкес жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетаётгани яққол намоён бўлмоқда”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари биргаликда ҳаётга татбиқ этиши лозим бўлган улкан имкониятлар алоҳида эътироф этилган.

“Жаноб элчига Ўзбекистон ва Исмания ҳамкорлигининг янги йўналишларини ривожлантиришда ва самарали фаолият олиб боришида омад тилаймиз”, дея ёзган Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кристофер Дугган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Бахтиёр Саидов Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг