Испания ҳам Киевга танк юборяпти
Олам
−
29 Март 2023
6141Испания 9 апрель Пасха байрамидан кейин Украинага Германияда ишлаб чиқарилган 2А4 Leopard русумли олтита танкни юборади. Бу ҳақда бугун, 29 март куни Испания Мудофаа вазири Маргарита Роблес парламентдаги чиқишида маълум қилди.
Роблеснинг айтишича, мамлакат 1990 йиллардан бери фойдаланилмаётган жанговар машиналарни яқинда таъмирдан чиқарган ва уларнинг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказган.
“Leopard’ларни юбориш орқали биз Украина халқига ўзини мутлақо адолатсиз ҳужумдан ҳимоя қилишда ёрдам беришда давом этамиз”, деган Маргарита Роблес.
Шунингдек, Испания Мудофаа вазири яқин келажакда юбориладиган яна тўртта танк таъмирланишини қўшимча қилган. Бундан ташқари, Испания ҳарбийлари Украинанинг шимоли-шарқидаги Сарагоса шаҳрида бир неча ҳафта давомида танк экипажларини тайёргарликдан ўтказгани очиқланган.
Маълумот учун, шу ҳафта бошида Германия томонидан ваъда қилинган 18 та Leopard 2 ва Португалия томонидан ваъда қилинган учта танк Украинага етказилган. Бу жанговар машиналар Россия босқинини енгиш учун жуда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган. Москва эса Ғарб қуролларининг етказиб берилишини хавфли провокация деб атамоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февраль куни Польша ҳам Украинага Германияда ишлаб чиқарилган танкларнинг биринчи партияси юборганди. Канада эса февраль ойи бошида Украинага биринчи Leopard 2 танкини жўнатганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь