Испания Украинага 6 та Leopard танкини етказиб беришни режалаштирмоқда

Олам

image

Испания расмийлари таъмирланган 4-6 та Leopard 2А4 танкларини Украинага жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 1 февраль куни “El Pais” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, якуний қарор Сарагосада тахминан 10 йил давомида сақланган 53 та жанговар техниканинг ҳолатига қараб қабул қилинади. Ҳозир Испания Мудофаа вазирлиги танкларни зудлик билан тиклаш бўйича иш олиб бормоқда. 

Шунингдек, Германия “биринчи қадам сифатида” 14 та, Канада эса тўртта танкни Украинга топширишини эълон қилган.

Leopard танкларинининг ҳар бирини таъмирлаш учун ярим миллион евродан ортиқ маблағ сарфланиши мумкин. Танкларни қайта тиклашнинг тахминий муддати - икки ярим ойни ташкил этиши кутилмоқда. 

Маълум бўлишича, Украина танкерларини тайёрлаш учун ишлаб чиқилган курс Сарагосадаги Миллий ўқув марказида бўлиб ўтади. Мудофаа вазирлиги Киевга Leopard учун эҳтиёт қисмлар тўпламини ҳам етказиб бериши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг