Ислом Каримов таваллудининг 82 йиллигига бағишланган китоб-альбом нашр этилди

Жамият 6227
image

Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига 82 йил тўлади. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом Каримов Фонди ҳамкорлигида "Ислом Каримов: улкан тарихий даврни мужассам этган инсон" деб номланган китоб-альбом нашр этилди. 

Мазкур китоб Биринчи Президентнинг шахсий фотографи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Қурбонбоев ва фоторассом Темур Қурбонбоевнинг суратлари асосида яратилган. 

Фотосуратлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Президентлик даврлари, давлат бошқарувидаги фаолияти ва шахсий ҳаётидан ҳикоя қилади. 

Ислом Каримов фонди ушбу китоб-альбомга “Фотосуратларга изоҳ ёки таъриф берилмаганига қарамай, фотоалбом-китоб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи билан чамбарчас боғлиқ бўлган даврни аниқ тасвирлайди”, дея таъриф бермоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×