Исландияда вулқон отилди (видео)

Олам

image

Исландия жануби-ғарбидаги Рейкьянес яриморолида бир неча ҳафта давом этган зилзиладан сўнг вулқон отилди. Бу ҳақда маҳаллий метеорология маркази хабар берди.

Мутахассисларнинг айтишича, вулқон отилиши кеча, 18 декабрь куни маҳаллий вақт билан 22:17 да бошланган. Махсус хизматлар бу ҳақда олдиндан огоҳлантирилиб, маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган. 

BBC маълумотларига кўра, Гриндавик балиқчилар шаҳарчасидан 4 мингга яқин одам кўчирилган, яқин атрофдаги Blue Lagoon курорти ёпилган. Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Зилзила қайд этилганидан бир соат ўтиб вулқондан лава отилган. Портлашнинг аниқ жойи ва ҳажмини тасдиқлаш учун ҳудудга Соҳил хавфсизлик хизмати вертолёти юборилгани айтилмоқда.

Вулқондаги ёриқнинг узунлиги тахминан 3,5 километрни ташкил қилади, лава секундига 100 дан 200 куб метргача тезликда оқмоқда. Бу сўнгги йилларда Рейкьянес яриморолида содир бўлган аввалги отилишлар давридан бир неча баробар кўпдир.

Вулқон ҳозирда Гриндавикдан 42 км шимоли-шарқда жойлашган Рейкявикдан кўринади.

Исландия Президенти Гудни Йоханнессон ҳаётни сақлаб қолиш устувор вазифа эканини, аммо биноларни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарса қилинишини айтган. Бош вазир Катрин Якобсдоуттир эса маҳаллий аҳоли ҳақида ўйлаётганини ва энг яхшисига умид қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, яқинда қурилган ҳимоя иншоотлари ижобий таъсир кўрсатиши керак.

Маълумот учун, Рейкьянес яриморолидаги жорий отилиш сўнгги уч йил ичида тўртинчиси бўлди. Аввалгилари 2021 йил март, 2022 йил август ва 2023 йил июль ойларида инфратузилма ёки аҳоли пунктларидан узоқда содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

вулқон Исландия Рейкьянес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made