Аргентина ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Спорт
−
10 Июнь 2685 1 дақиқа
Бугун, 10 июнь куни Аргентина ва Исландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда аргентиналиклар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув АҚШнинг Оберн шаҳридаги “Жордан-Хэйр” стадионида бўлиб ўтди. Беллашувни америкалик ҳакам Росендо Мендоса бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Дастлаб ўйиннинг 8-дақиқасида Валентин Барко ҳисобни очди. 72-дақиқада Лионель Месси пенальтидан гол урган бўлса, 87-дақиқада Тиаго Альмада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Шу тариқа, амалдаги жаҳон чемпионлари мундиаль олдидан ўтказилган иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонди. Аргентиналиклар бунгача жорий йилнинг 7 июнь куни Гондурасни 2:0 ҳисобида таслим қилганди.
Аргентина терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида “Ж” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Исландия эса мундиалга йўлланма қўлга кирита олмаган.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилади.
Live
Барчаси