Махачев йўлида учраган барчани йўқ қилади – Ҳабиб
Спорт
−
30 Октябрь 2021
8179Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов жамоадоши ва яқин дўсти Ислом Махачевга бугун, 30 октябрь куни UFC 267 турниридан ўрин олган Ден Хукерга қарши жангдан сўнг, нима қилиш кераклиги тўғрисида маслаҳат берди.
“У Ден Хукерни мағлуб этгач, Дана Уайтга мурожаат қилиши керак ва шу билан бутун ҳаёти ўзгариб кетади. UFC чемпионлигини қўлга киритиш имкониятини қўлга киритганимда, мен тўғридан-тўғри октагоннинг устига чиқдим, Данага аҳмоқона шартномалар юбормаслигини ва ҳақиқий жанглар кераклигини айтдим. Ислам ҳам шундай қилиши керак, чунки енгил вазнда яна ким кетма-кет тўққизта жангда ғалаба қозона олди? Фақат чемпион Чарльз Оливейра. Бошқаларчи? Биринчи рақамли Дастин Порьени икки йил аввал мағлуб этганман. Махачев эса 2015 йилдан бери ютқазмади ва йўлида учраган барчани йўқ қилади”, дейди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ҳабиб Нурмуҳамедов Афғонистонда рўй берган сиёсий вазият ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган ва бу мамлакат билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтганидан сўнг, мухлислари томонидан танқид остига олинганди. Шундан сўнг, спортчи улардан узр сўраб, бу ҳолатни сиёсатга аралашишдан ўзини олиб қочгани, аслида афғонлар билан яхши муносабатда экани билан изоҳлаганди.
Маълумот учун, Ҳабиб фаолияти давомида 29 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. У Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, 2020 йилнинг октябрь ойида ММА’даги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Ҳабиб онасига биринчи мураббийи ва отаси Абдулманап Нурмуҳамедов вафотидан кейин бошқа жанг қилмасликка ваъда берганини таъкидлаган. Шундан сўнг, UFC президенти Дана Уайт бир неча бор уни октагонга қайтишга кўндирмоқчи бўлди, лекин барча таклифлар рад этилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15