ИШИДнинг ўзбекистонлик аъзоларига қалбаки паспорт тайёрламоқчи бўлган аёл қўлга тушди
World
−
30 March 2023 9894 1 minute
Қирғизистоннинг Ўш вилояти ҳудудида қалбаки паспорт тайёрлаш канали аниқланди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўш вилоятида туғилган Қирғизистон Республикаси фуқароси Х.У.О. (аёл киши) ушбу ҳолатни ИШИД террорчилик ташкилотининг айрим аъзолари илтимосига кўра содир этган. Аёл Ўш вилоятидаги аҳолини рўйхатга олиш ва паспортлаштириш органларидаги алоқалари орқали Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистоннинг қалбаки паспортларини тайёрлаб бермоқчи бўлган. Маълум қилинишича, мазкур ўзбекистонликлар террорчилик фаолиятида иштирок этгани учун қидирувда бўлган.
Аёлнинг яшаш жойида олиб борилган қидирув ишлари натижасида Қирғизистон Республикаси фуқаросининг 2 дона паспорти топилган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, айни пайтда юқоридаги паспортларнинг тайёрланиши ва берилишининг қонунийлигини аниқлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August