Президентнинг янги самолёти, Каримовага очилган иш, тўйхонадаги портлаш ва бошқа хабарлар
Жамият
−
19 Август 2019
7168Якунига етаётган 19 август кунининг энг муҳим хабарлари билан қуйида танишинг.
ИИВ: Навоийда ЙҲХБ инспектори калтакланди
Жорий йилнинг 17 август куни соат 19:10 ларда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ инспектори Навоий шаҳар, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган, давлат рақам белгиси 85 971 SAA бўлган Cobalt русумли автомашинани пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўраган.
Қодирбек Атамбоев Бош прокуратура рўйхати сохталигини айтди
Қирғизистоннинг ҳибсга олинган собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевнинг ўғли Қодирбек отаси ва уларнинг оила аъзоларининг мусодара қилинган мол-мулклари рўйхатини сохта ахлат деб атади.
Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида тадбиркорнинг уйидан хотини ва ҳайдовчиси 5 млрд сўмдан ортиқ пулларни ўғирлади. Тадбиркор И.И.га нисбатан содир этилган ушбу ўғирлик жиноят ортидан Қўқонда ёғоч, шакар, ширинликлар савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорнинг ўз хотини, З.И., унинг ҳайдовчиси О.И., хотинининг дугонаси ва дугонасининг турмуш ўртоғи А.Д. ва Р.У. ҳамда Қўқон шаҳрида машҳур бўлган фолбин М.А.га нисбатан жиноят иши очилди.
Бугундан замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланади
Бугун, 19 августдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ва Сурхондарё вилоятнинг маъмурий маркази Термиз шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланади.
Сурхондарёдаги махфий учрашув ҳақида маълумот берилди
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда депутатликка, маҳаллий кенгашларга раисликка номзодлар билан махфий тарзда суҳбат ўтказилгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан расмий баёнот берди.
Россиядан катта қарзи бор давлатлар маълум бўлди
Беларусь, Украина ва Венесуэла давлат қарзлари бўйича Россиянинг энг катта қарздорлари ҳисобланади. Россия анъанавий равишда бошқа давлатларга берилган кредитлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмайди. Aгар Россия Федерацияси Давлат Думаси томонидан тасдиқланган ҳукуматлараро битимларни имзоласа, улар маълум бўлади. Расмий шахслар бундай қарзлар ҳақида гапиради ёки маълумот қарз олувчи ҳукумат орқали ошкор қилинади.
Президентнинг янги самолёти суратлари пайдо бўлди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги самолётининг суратлари ва баъзи маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда “Буюк келажак” эксперти Раҳмат Собиров маълум қилди.
Boeing 787-800 Dreamliner VIP самолёти UK001 рақами билан рўйхатга олинган. Самолётнинг тартиб рақами 64435.
Тожикистонда жодугарлар фош этилди
Тожикистон шимолида иккита табиб ҳибсга олинган, улар жинларни қувиб чиқариш ниқоби остида мижозларга тажовуз қилган. 35 ёшли "жиноий курашчи" Мирзоюсуф Нодиров мижозлардан бири билан бўлган учрашув пайтида яланғоч ҳолда ҳибсга олинган. У ўзини жодугарлик устаси сифатида эълон қилди, шунингдек, бахт ва муваффақият тимсолларини сотган.
Тўйхонадаги портлашда 63 киши қурбон бўлди
Жорий йилнинг 17 август куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг ғарбий қисмидаги “Dubai wedding hall”да ўтказилаётган никоҳ тўйида ҳудкуш террорчи томонидан бомба портлатилди. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган. Гувоҳларнинг таъкидлашича ҳудкуш ўзини меҳмонлар рақс тушаётганда уларнинг ўртасига бориб портлатган.
Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши очилди
Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Пойтахтда 25 августгача метро сабаб ҳаракат чекланади
Катта ҳалқа линияси метроси қурилиши муносабати билан пойтахтнинг Ғарбий, Жануби-Ғарбий, Учлик ва Новомосковск туманларида транспорт ҳаракати 25 августгача чекланади. Москвада 8 дан 24 августгача Соколническ линияси Вернадск проспектидан Коммунаркага қадар бўлган поездлар ҳаракати тўхтатилади. Станциялар орасида 180 дан ортиқ бепул компенсацион КМ автобуслари ишлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь