Пойтахтда 25 августгача метро сабаб ҳаракат чекланади
Олам
−
19 Август 2019
6300Катта ҳалқа линияси метроси қурилиши муносабати билан пойтахтнинг Ғарбий, Жануби-Ғарбий, Учлик ва Новомосковск туманларида транспорт ҳаракати 25 августгача чекланади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Москвада 8 дан 24 августгача Соколническ линияси Вернадск проспектидан Коммунаркага қадар бўлган поездлар ҳаракати тўхтатилади. Станциялар орасида 180 дан ортиқ бепул компенсацион КМ автобуслари ишлайди.
Таъкидланишича, Гагарин, Раменки, Ломоносовский, Вернадский проспектлари, Тропарево-Никулино, Теплй Стан ва Обручевский туманларида, шунингдек Москва ва Сосенский аҳоли пунктларида ҳаракатланиш йўналиши ўзгаради. Шаҳар транспорти учун устувор транспорт воситалари таъминланади.
Барча чекловлар Ягона транспорт порталида эълон қилинади, шунингдек, турли навигация тизимларига ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь