Ишга киришда коронавирусга чалинмаганлик тўғрисида маълумотнома тақдим этиш керакми?
Жамият
−
07 Май 2020
4259Бугун 7 май куни АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Корхона карантин пайтида янги ишчиларни ишга олишда улардан коронавирус билан касал бўлмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилиши қанчалик тўғри?
Меҳнат кодексининг 80-моддасида ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган. Ушбу ҳужжатлар ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш ТАҚИҚЛАНАДИ.
Бирор-бир норматив ҳужжатда ишга қабул қилишда коронавирус инфекцияси бўйича касалликка чалинмаганлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб қилиш кўрсатилмаган.
Агар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқароларни ишга қабул қилишда касалликка чалинганлиги сабабли ишга қабул қилиш рад этилса, ишга қабул қилиш жараёни ноқонуний рад этилган ҳисобланади ва иш берувчини жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинган одамларни камситганлик учун жавобгарлик мавжуд.
LiveБарчаси