Ишчиликдан ҳокимликкача. Чинозга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
05 Февраль
13068Тошкент вилоятининг Чиноз туманига Шерзод Абдуҳакимович Солиҳов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди
Тайинловга қадар Шерзод Солиҳов Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун, Шерзод Солиҳов 1982 йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йили Тошкент давлат педагогика университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган. Шерзод Солиҳов меҳнат фаолиятини Тошкент туманидаги Алишер Навоий номидаги ширкат хўжалигида ишчи вазифасида бошлаган.
Шунингдек, фаолияти давомида у “Абдуҳаким барака” фермер хўжалиги раҳбари, Зангиота тумани “Навоий миришкор” агрофирмаси раҳбари, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сингари масъул вазифаларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чиноз туманининг олдинги ҳокими Ботир Олимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.