Ироқда ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди

Олам 5169
image

Ироқда Ҳукумат хавфсизлик кучлари қатор терактларни бартараф қилиб, пойтахт Бағдодда ИШИД террорчилик ташкилотининг раҳбарларидан бирини қўлга олди. Бу ҳақда “Al-Sumaria” телеканали хабар берди.

Миллий хавфсизлик хизматининг Бағдод бўйича бошқармаси ходимлари тузоқ қуриб, ИШИДнинг Ироқдаги раҳбарларидан бири қўлга олган. У Арбаин (шиаларнинг йиллик хотирлаш мароисими) да терактлар уюштиришни режалаштирган.

Маълумот учун, 2017 йилда расмий Бағдод мамлакатда ИШИД устидан тўлиқ ғалаба қозонилганини маълум қилганди. Бироқ Ироқ ҳарбийлари халқаро аксилтеррор коалицияси ёрдамида ва халқ қаршилик ҳаракати билан террорчилик ташкилотининг яширин ҳужраларини аниқаш ишларини давом эттиряпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×