Ироқда аёллар ва болалар билан тўлдирилган оммавий қабр топилди

Олам

image

Ироқнинг Мутанна вилояти Tаль аль-Шайхия қишлоғига яқин жойда баҳорги кийим кийган 100 га яқин аёл ва болалар жасади билан тўлдирилган оммавий қабр топилди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Ироқда археологлар ва криминологлар 1980 йилларда қазилган оммавий қабрни эксгумация қилиш ишларини бошлаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу одамлар Саддам Ҳусайн даврида репрессияларнинг қурбони бўлган.

Ироқнинг оммавий қабрлар бўйича тергов бошқармаси раҳбари Дия Каримнинг сўзларига кўра, аёллар ва болалар қарийб 40 йил олдин Ҳусайннинг курд халқига қарши амалга оширган "Анфал" кампанияси доирасида ўлдирилган. Кўплаб қурбонлар бошига яқиндан отилган ўқлар туфайли ҳалок бўлган, бошқалари эса эҳтимол тириклайин қабрга қўйилган.

Археологик ишларни бошқараётган Аҳмад Кусаи топилма билан боғлиқ ўзига хос тафсилотларни келтириб ўтди.

“Баъзи жасадлар бир-бирига ёпишган ҳолатда. Биз оналар ўлим пайтида ўз чақалоқларини қўлларида ушлаб турганини кўряпмиз,” дейди у.

Шунингдек, қазишмалар давомида яна бир оммавий қабр топилган, бу қабр Нуграт-эль-Сальман қамоқхонасига яқин жойда жойлашган. Мазкур ерда Ҳусайн даврида сиёсий маҳбуслар сақланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда уйининг ертўласини таъмирлаётган эркак одам скелетига дуч келганди. Бу воқеа қазишмалар олиб боришга сабаб бўлиб, оқибатда ўнлаб қабрлардан иборат 700 йиллик қабристон топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг