iPhone 16 тақдимоти бўлиб ўтди
Технология
−
09 Сентябрь
14341Бугун, 9 сентябрь куни It's Glowtime тақдимоти доирасида Apple янги смартфонларини тақдим этди.
Тақдимотда икки асосий модель – iPhone 16 ва iPhone 16 Plus ихчамроқ ва каттароқ парадигмани сақлаб қолгани маълум бўлди. iPhone 16 6,1 дюймли дисплейга эга, iPhone 16 Plus эса 6,7 дюймли панелдан фойдаланади. Иккала модель ҳам мослаштириладиган Action тугмаси билан фото ва видео суратга олиш учун сенсорли Capture тугмасига эга бўлади. Ундан катталаштириш ёки фокуслаш учун фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, қурилманинг унумдорлиги янги нейрон двигателга эга Apple A18 чипсети томонидан бошқарилади, бу фойдаланувчига турли сунъий интеллект операцияларини бевосита қурилмада тезда бажариш имконини беради.
Дастлабки маълумотларга кўра, иккала смартфон ҳам 8 Gb тезкор хотирага эга бўлади – айнан шу Apple Intelligence чипларининг тўғри ишлаши учун зарур.
Нархга келадиган бўлсак, iPhone 16 799 доллардан ва iPhone 16 Plus 899 доллардан бошланади (бошланғич хотира сиғими 128ГБ)
Янги модель хусусиятлари:
2000 nit display
New colours
Active button
Camera control slider
Apple & Visual Intelligence
48MP main, 2x telephoto at 12MP
12MP ultrawide w/ AF
Мазкур икки модель беш рангда тақдим этилади: қора, оқ, пушти, кўк ва яшил.
Флагман моделлари анча нозикроқ рамкали экранларни олди, бу эса фойдаланувчиларга таниш ўлчамларни сақлаб қолган ҳолда дисплейларни бироз катталаштириш имконини берди. iPhone 16 Pro диагонали 6,3 дюймга, iPhone 16 Pro Max эса 6,9 дюймга тенг (унинг ўтмишдошлари мос равишда 6,1 ва 6,7 дюймга эга эди).
Тақдимотдан кўринадики, Pro версияларида процессор янгиланган - Apple А18 Pro. Бу янги чипнинг янада кучли версияси. Иккала флагман ҳам 48 мегапикселли ултра кенг бурчакли камерага эга бўлди, бу iPhone 15 Pro’даги 12 мегапикселли модулдан сезиларли даражада устундир. Иккала моделдаги телефото камера ҳозирда энг юқори даражага эга бўлиб, сифатни йўқотмасдан 5х оптик катталаштиришни қўллаб-қувватлайди (илгари бу фақат iPhone 15 Pro Max’да мавжуд эди).
Шунингдек, қурилмаларда 8К видео ёзиш, 3D фазовий суратга олиш режими ва янги JPEGXL форматида суратга олиш имконияти мавжуд бўлиб, у кичикроқ файл ҳажмида юқори сифатни таъминлайди.
Таъкидлаш жоизки, iPhone 16 Pro ва 16 Pro Max дизайни ўзгармаган, аммо янги қум рангли Gold Titanium қўшилган. У қуюқ кўк рангли титан ўрнини эгаллаган. Қолган учта ранг ўзгаришсиз қолган: қора Black Titanium, оқ White Titanium ва сарғиш Natural Titanium.