iPhone 13 даги Face ID’да қандай ўзгариш бўлиши маълум қилинди 

Технология

image

Apple Face ID учун янги сенсорни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда “Frontpagetech” хабар берган.  

Унинг шарофати билан шу йилнинг кузида чиқариладиган iPhone 13 эгаси смартфонини кўзойнак ёки ниқоб билан ҳам қулфдан чиқариш имкониятига эга бўлади. 

Синовлар учун ташқи юзни аниқлаш сенсори бўлган қурилманинг махсус прототипи яратилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тест қурилмада олдинги камера 
iPhone 12 да бўлгани каби ўнг томонга эмас, чап томонга жойлаштирилганини пайқашди. 

Эҳтимол, камеранинг бу тартибда жойлаштирилиши iPhone 13 нинг финал версиясида ҳам сақланиб қолиши мумкин. 

Аввалроқ, iPhone 13 линияси жорий йилнинг 17 сентябрида, AirPods 3 эса 30 сентябрда сотувга чиқарилиши ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Apple Face ID

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг