iPhone 13 ва AirPods 3 нинг сотувга чиқарилиш саналари маълум бўлди 

Технология

image

Хитойлик инсайдерлар Apple қачон янги смартфонлар ва симсиз қулоқчинлар чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди

Таъкидланишича, iPhone 13 линияси жорий йилнинг 17 сентябрида, AirPods 3 эса 30 сентябрда сотувга чиқарилади. Инсайдерларга кўра, бу йил смартфонларнинг барча янги моделлари бир кунда чиқарилади, ҳеч қандай кечикиш бўлмайди. 

Саналар ёзилган тизер скриншотлар исбот сифатида тақдим этилган, лекин бундай “ҳужжат”ни ясаш жуда осон. 

“Wedbush” таҳлилчиси Дэниэл Ив Apple янги смартфонларини сентябрь ойининг учинчи ҳафтасида чиқариши ҳақида ёзган. 

iPhone 13 тақдимотининг санаси ҳали аниқланмаган, лекин одатда бундай тадбирлар ҳафтанинг сешанба куни ўтказилади, демак, тақдимот 7 ёки 14 сентябрда ўтказилиши мумкин. 

Янги смартфонлар янада ривожланган камералар ҳамда кучлироқ ва энергия тежовчи процессорга эга бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг