Иордания қироличаси Ғарбни иккиюзламачиликда айблади
Олам
−
27 Октябрь 2023
12392Иордания қироличаси Рания Файсал ал-Ясин Ғарб давлатлари раҳбарлари Исроилнинг Ғазо секторидаги бомбардимонлари оқибатида минглаб тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлганини оқлаётгани, уларнинг иккиюзламачиликлари белгиси эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
"Бутун Яқин Шарқдаги одамлар, жумладан, Иордания ҳам Ғарбнинг юз бераётган фалокатга муносабатидан ҳайратда ва "демократия"дан ҳафсаласи пир бўлди. Охирги икки ҳафта ичида биз дунёда очиқ-ойдин икки томон борлигига гувоҳ бўлдик. 7 октябрда бошланган хунрезликлардан сўнг, улар(АҚШ ва Ғарб) бир сўз билан Исроилни ҳимоя қилиб, унинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади. Лекин очиқчасига бегуноҳ фаластинликларнинг қони тўкилишига ҳеч нарса дея олмади", дейди қиролича CNN телеканалига берган интервьюсида.
Шунингдек, у Исроилнинг Ғазо секторини “тўлиқ блокада” қилиб, аҳоли зич жойлашган Ғазога тинимсиз ҳаво ҳужумларини уюштириши, изоляция қилинган ҳудуднинг бутун аҳолисини озиқ-овқат ва сув каби ҳаётий эҳтиёжларидан маҳрум этиши, очиқчасига бир миллатни қиришга уриниш эканлигини билдирди.
"Замонавий тарихда биринчи марта инсониятнинг бундай азоб-уқубатларга дучор этилиши. Дунё ҳатто ўт очишни тўхтатишга чақирмаяпти. Шундай қилиб, сукунат қулоқларни кар қилади ва минтақадаги кўпчиликни Исроилнинг шеригига айлантиради", дея қўшимча қилган қиролича Рания.
Интервью сўнгида қиролича "замондошлари"га фаластинлик оналар ўз фарзандларини бутун дунёдаги бошқа оналар каби яхши кўришини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига ҳаво ҳужуми уюштирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь