Интерполнинг янги президенти сайланди
Олам
−
27 Ноябрь 3202 1 дақиқа
Бугун, 27 ноябрь куни франциялик Лукас Филипп Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол)нинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, сaйлов Марокашда бўлиб ўтган бош ассамблея давомида амалга оширилган. Франция полицияси вакили Лукас Филипп тўрт йиллик муддатга президентлик қиладиган бўлди.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, ассамблеяда Интерполга аъзо 179 давлат ва 34 халқаро ташкилотдан жами 886 нафар делегат қатнашган. Улар кибержиноятчилик, фирибгарлик марказлари фаолияти, уюшган жиноятчилик ва маълумотларни ҳимоя қилиш каби глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қилган.
Маълумот ўрнида, Интерполнинг Лион шаҳридаги штаб-квартирасида ташкилот логотипи акс этган байроқ ҳилпираб туради — бу жиноий фаолиятга қарши халқаро ҳамкорлик рамзи саналади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бирлашган Араб Амирликларидан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикасига олиб келинганди.