Интерпол бошқа қитъага қочган ўзбекистонликни қўлга олди
3-саҳифа
−
30 Август 2023
16876Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Никарагуадан Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, фирибгарни олиб келишда жуда кўп мамлакатларнинг хизматлари жалб қилинган, чунки жиноятчининг изи узоқ Марказий Америкада йўқолган. Гумонланувчи бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият – ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган.
“Бироқ барча жалб қилинган хизматларни бирлаштириш ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли гумондор қўлга олинди. Тезкорлик билан маълумот алмашиш натижасида фирибгарни судга тортиш ва муносиб жазо белгилаш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ диний экстремистик ташкилотларда иштирок этгани учун халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик гумонланувчи биринчи марта Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь