Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик илк бор Мисрдан экстрадиция қилинди

3-саҳифа

image

Диний экстремистик ташкилотларда иштирок этгани учун халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик гумонланувчи биринчи марта Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Қайд этилишича, Интерполнинг Тошкент ва Қоҳирадаги Миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирувчи чораси натижасида, жиноятчининг Миср Араб Республикасидан Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши биринчи марта амалга оширилган.

Мазкур шахс Ислом университетида таҳсил олиш мақсадида Мисрга борган ва яширин йиғилишларда қатнаша бошлаган. Кейинчалик эса диний экстремистик оқимга аъзо бўлган. У ерда ўз тарафдорларини кўпайтириш мақсадида фундаментализм ғояларини тарғиб этиб, Ислом динига қизиқувчи ва Қоҳирага ўқиш учун келганлар орасида тарғибот ишларини олиб борган. Шу боис унга нисбатан айб эълон қилиниб, халқаро қидирувга берилган.

Келиб тушган маълумотларга кўра, жиноятчи Мисрда яширинган ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўлга олинган. Интерполнинг Тошкент ва Қоҳирадаги Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари билан жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Миср экстрадиция Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг