“Интер” юрак ҳуружига учраган Эриксен билан шартномани бекор қилади

Спорт

image

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан шартномани тугатишга яқин турибди. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Николо Скира хабар берди.

29 ёшли даниялик футболчи ва “нерадзуррилар” тез орада шартномани бекор қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Эвро-2020 ўйинида юрак хуружидан сўнг, Эркисенга имплантация қилинадиган кардиовертер дефибрильятор ўрнатилган эди. Бу эса регламентга кўра Италияда футбол ўйнашга имкон бермайди.

Эриксен Даниядаги собиқ жамоаси “Оденсе”га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Маълумот учун, даниялик футболчи Евро-2020 доирасида Дания – Финляндия (0:1) ўйини пайтида юрак ҳуружига учраб, ҳушини йўқотганди. Футболчилар ва ўз вақтида кўрсатилган шифокорларниг дастлабки ёрдами сабабли унинг ҳаёти сақлаб қолинган эди.

"Тоттенхем" клубининг собиқ бош шифокори Санжай Шарма эса, Эриксеннинг соғлигида аввал нуқсон бўлмагани ва бу ҳолат коронавирус билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтиб ўтганди. Унинг таъкидлашича, вирус юракда майда чандиқчалар ҳосил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Интер Дания Эриксен

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг