“Интер” “Наполи” тўпурари учун 15 млн евро ва Санчесдан воз кечишга тайёр

Спорт

image

Италиянинг “Интер” клуби “Наполи” ярим ҳимоячиси Лоренцо Инсиньени сотиб олиши мумкин.

“Corriere dello Sport” нашри хабарига кўра, “Интер” директори Беппе Маротта италиялик ярим ҳимоячи  Лоренсо Инсинье учун 15 миллион евро ва Алексис Санчесни беришга тайёр.

Милан шаҳри жамоаси Инсинье учун йилига 6 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилади. Эҳтимол, “Интер” январь ойига қадар музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, “Наполи” ўз сардорини 30 миллион еврога сотиши мумкин. Неаполь жамоаси Санчес вариантига қизиқмайди, чунки у юқори маош (йилига 7 миллион евро) эвазига ўйнайди.

Ҳозирда Инсинье “Наполи” билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди.

30 ёшли ҳужумчи А Сериянинг ўтган мавсумида 35 ўйинида 19 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Шунингдек, Италия терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи Футбол Интер Алексис Санчес Лоренцо Инсинье

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг