“Интер Майами” Мессига нималарни ваъда қилган?

Спорт

image

АҚШнинг “Интер Майами” футбол клуби аргентиналик  ҳужумчи Лионель Мессига рад этиб бўлмайдиган даражада катта таклифлар берган. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, эндиликда 35 ёшли  ҳужумчи “Apple+” иловаси орқали Америка чемпионатидаги футбол учрашувлари ва уларга доир контентларни томоша қилган ҳар бир обуначи қилган тўловдан улуш олади.

Шунингдек, спорчига  “Adidas” спорт кийимлари бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосидан ҳам маълум миқдорда пул ажратилади. Компания бунга расман розилик берган.

Америкаликларнинг навбатдаги энг яхши таклифи бу, Месси профессионал фаолиятини якунлаганидан кейин АҚШ чемпионатининг исталган бир клубини сотиб олиб, эгалик қилиш ҳуқуқидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси 2021 йилдан буён ўйнаб келаётган ПСЖни тарк этгани маълум бўлганди. Якунланган мавсумда у барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг